26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Спорт
15 Мая  2020 337

Олимпиада бутунлай бекор қилиниши мумкинми

Токио Олимпиадасининг қолдирилиши ХОҚга қанчага тушиши маълум бўлди.

Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) ҳисоб-китобларига кўра, 1 йилга қолдирилган Олимпия ўйинлари ташкилоти учун 800 миллион долларга тушади. Бу ҳақида ХОҚ президенти Томас Бах маълум қилди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Юқорида кўрсатилган маблағларнинг 150 миллион доллар миқдоридаги қисми Халқаро федерациялар ва Миллий олимпия қўмиталарини зарур молиялаштириш ишлари учун ажратилади.

«Биз ташкилий қўмита ва Япония ҳукумати билан бирдаммиз. Асосийси, 2021 йил 23 июлдан бошланиши кутилаётган Олимпиаданинг муваффақиятли ўтишига шубҳа қилмаймиз», — деди Томас Бах.

Қолаверса, Бах 800 миллион доллар коронавирус инқирозининг молиявий оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришини айтиб ўтди. ХОҚ раҳбари, шунингдек, агар коронавирусга вакцина топилмайдиган бўлса, Олимпиада бутунлай бекор қилиниши эҳтимоли борлигини ҳам таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech