17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Россия компанияси Олмалиқ КМКнинг мисни бойитиш фабрикасини реконструкция қилади

«Уралмашзавод» ОАЖ Ўзбекистонда рангли металлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланган Олмалиқ КМКнинг асосий бойитиш фабрикасини модернизация қилиб беради. Бу ҳақда Россия компания маълум қилган.

Компаниялар ўртасида имзоланган шартномага кўра, УОМЗ (Урал оғир машинасозлик заводи) мисни бойитиш заводининг барча технологик линияларини энг замонавий муҳандислик ечимлари асосида янги, юқори самарадор ва энергия тежамкор ускуналар билан тўлиқ алмаштиради. Бунда пўлатнинг мустаҳкамроқ маркаси, янги зирҳ материаллари ва майдалаш камераларининг махсус қопламалари, автоматлаштирилган бошқарув ва назорат қилиш тизимлари қўлланилади.

Шартнома доирасида йил давомида мижозга 20 та тўлиқ автоматлаштирилган майдалаш мажмуалари, 30 та ғалвир машина ва 2 та шарли тегирмонлар етказиб берилади. Ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш барча линияларда энергия сарфини сезиларли даражада камайтиради, меҳнатни енгиллаштиради, маҳсулот сифати ва самарадорлигини оширади.

«Биз фабрикани модернизация қилиш лойиҳаси устидаги ишларга конструктив ёндашув учун SFI Management ва Олмалиқ комбинати раҳбариятидан миннатдормиз. SFI Management барча вариантларни диққат билан кўриб чиқиб, энг оптимал қарорга келди: минимал харажатлар билан ва қисқа вақт ичида мисни бойитиш фабрикасининг ноёб комплекс реконструкциясини амалга оширади. Замонавий технологиялар қисқа вақт ичида асосий муаммо — харажатларни қисқартириш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш имконини беради», дейди «УОМЗ-КАРТЭКС» БК бош директори Ян Центер.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech