19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Саломатлик
12 Апр  2019 376

Онкологик касалликлар учун дори воситалари ишлаб чиқарилади

2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ–5707, 10.04.2019) қабул қилинди.

 

Фармонга мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “O`zmedimpeks” Давлат унитар корхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди

Эндиликда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва уларнинг улгуржи савдоси устидан назорат қилиш ҳамда фармацевтика фаолиятини лицензиялаш Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади. Илгари бу функциялар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган.

Фармон билан Агентликнинг асосий вазифалари белгиланди.

Фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш шулар жумласидандир.

Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси дори воситалари ва тиббиёт буюмлари миллий ишлаб чиқарувчиларига кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 10 миллиард сўмдан ошмайдиган маблағга кафиллик беради.

2019 йил 1 июлдан импорт дори воситалари ва тиббиёт буюмларини “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштиришда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим ундирилади.

2022 йилнинг 1 январгача қуйидагилар мажбурий сертификатлаштирилиши лозим:

  • фармацевтика маҳсулотларининг клиник-олди тадқиқотларини амалга оширувчи барча лабораториялар Зарур лаборатория амалиёти (GLP) миллий талабларига мувофиқ;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари Зарур клиника амалиёти (GCP) миллий талабларига мувофиқ;
  • фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) миллий талабларига мувофиқ;
  • фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ.

Фармон билан 2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Йўл харитаси доирасида 2019 йил 1 июлгача импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган саноат ишлаб чиқариши учун хом ашё ҳамда дорихонада тайёрланадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати тасдиқланади.

2019-2021 йилларда 10 турдаги дори воситалари гуруҳларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. Антибиотиклар, вирусларга қарши ҳамда онкологик касалликлар учун дори воситалари шулар жумласидандир.

2022 йил 1 январгача фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, ихтисослашган институтлар ва олий таълим муассасалари ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан аптека ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган қуйидаги воситалар божхона тўловларидан озод этилди:

  • технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари; фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”;
  • сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;
  • лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар;
  • тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech