11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31 °C

Хавфсизлик
18 Июн  2020 2251

Интернет фойдаланувчиларига нисбатан онлайн фирибгарлик

Коронавирус пандемияси туфайли киритилган карантин чоралари шароитида интернет хизматлари ва онлайн режимда ишлаш имконияти тобора оммалашиб бормоқда. Ушбу ҳолатларда интернет имкониятларидан фойдаланиб келаётган фойдаланувчилар орасида фирибгарликнинг ўсишига сабаб бўлмоқда.

Киберхавфсизлик марказига келиб тушаётган мурожаатлар ва маълумотларнинг таҳлилига кўра, фойдаланувчиларнинг пул маблағларини ўғирлаш ҳолатлари сохта саҳифалар (фейк/қалбаки) онлайн казино ва қимор таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш орқали содир этилаётганлигини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган реклама ёрдамида, осон даромад ва тез қисқа фурсат ичида катта даромад олиш тўғрисида фойдаланувчиларга онлайн казино ва қимор ўйнаш каби таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш орқали сохта веб-сайтларга ўз фаолиятни юритиб келаётганлигини шу ҳавола орқали «https://vulcan-pllatinum.club/ip207.154.211.25» кўриш мумкин. Ушбу веб-сайтлар казинода ғалаба қозониш ва пул маблағлари ҳисобига тушишини симуляция қилиш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, гўёки сиз қўлга киритган пулни қайтариб олишингиз мумкин бўлади. Фойдаланувчи томонидан пул ўтказиш учун комиссия деб аталадиган тўлов, тажовузкорларнинг ҳисоб рақамига киритиш имкониятни беради.
Қайд этиш жоизки, қонунбузарликларни муваффақиятли амалга оширишнинг сабаблардан бири онлайн казино билан боғлиқ ноқонуний ўйинлар платформасининг ҳақиқийлигини текшириш имконияти йўқлигидир. Маълумки, онлайн казино ва бошқа қимор ўйинлари ташкил этиш фаолияти кўп давлатларда тақиқланган ва бундай онлайн платформалар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан блоклаш чоралари кўрилмоқда. Блоклашни олдини олиш учун, ушбу онлайн платформаларнинг эгалари, домен номлари ва серверларини мунтазам равишда ўзгартириш чораларни кўрмоқдалар, шу билан фирибгарлар қалбаки қимор сайтларидан муваффақиятли фойдаланиши учун шароит яратмоқдалар.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексига мувофиқ, Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш сақлаш, бўйича фаолияти учун жавобгарлик кўзда тутилган.
Киберхавфсизлик маркази интернет фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида фойдаланувчиларни қимор ва бошқа хавф хатарларга асосланган онлайн ўйинларда иштирок этмасликларини ва номаълум шахсларга шахсий маълумотларни ва банк карталари тўғрисидаги маълумотларни, шу билан бирга банк карталари билан операциялар жараёнида пул ўтказма билан боғлиқ кирувчи SMS хабарларни ҳеч кимга маълум қилмасликни тавсия этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech