25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
8 Янв  2020 1305

Хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш тартиби белгиланди

“Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон фуқароларининг болаларини Ўзбекистонга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (6-сон, 07.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

- хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Ўзбекистонга Ички ишлар вазирлиги томонидан қайтарилади;

- 3 ёшгача бўлган болаларни Ўзбекистонга қайтариш Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ташкил этилади;

- ушбу болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганда, уларнинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан тасдиқланади.

Қарор билан тасдиқланган низомда хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш тартиби белгиланди.

Низомга кўра, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қайтариш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.

Бу борадаги фаолият Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан мувофиқлаштириб борилади, дея хабар қилади Адлия вазирлиги.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech