01 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Агросектор
14 Мая  2020 742

Чорвадорни қўллаб-қувватлаш борасида

Чорвачилик тармоғига субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

2020 йил 15 майда Ҳукуматнинг 280-сонли “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг ПҚ-4576-сон қарори (https://lex.uz/docs/4717189) билан 2020-2022 йилларда давлат томонидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, балиқ етиштирувчи хўжаликларга, паррандачилик хўжаликларига субсидиялар ажратилиши назарда тутилган.

Ҳукумат қарори билан ушбу субсидияларни ажратиш тартиби белгиланди, тегишли низомлар тасдиқланди.

Қарор билан шунингдек, чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси таркиби тасдиқланди.

Белгиланган тартибга кўра, субсидия олувчи туман комиссиясига ариза билан мурожаат этади.

Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб, субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда бу ҳақда субсидия олувчи хулоса қабул қилинган куни хабардор қилинади.

Туман комиссияси томонидан ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулоса вилоят комиссиясига тақдим этилади.

Вилоят комиссияси ўз навбатидан ҳужжатларни 2 иш кунида “Ўзбекчорванасл” агентлигига юборади.

Агентлик томонидан ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисоб варақларига ўтказиб берилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech