23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,3 °C

Мамлакатимизда
11 Июн  2019 1282

35 нафар паспорти йўқ шахсларга пенсия тарқатиб келинган

Жорий йилнинг май ойида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган, ёши 90 дан ошган фуқароларга тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказилди, деб хабар бермоқда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати.

Мониторингда бир қатор салбий ҳолатлар аниқланди.

Жумладан:

- 9 нафар шахсга собиқ иттифоқ (СССР) паспорти билан пенсия тўловлари амалга ошириб келинган.

- 35 нафар шахснинг фуқаролик паспорти йўқ;

- 2 нафар фуқаронинг паспортини амал қилиш муддати ўтганлик ҳолатлари аниқланди.

Ҳозирги кунда мониторинг ишлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech