16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,9 °C

Кейинги авлод
11 Ноя  2019 543

Ўқитувчиларнинг дарс бериш самарадорлиги аноним тарзда талабалар томонидан баҳоланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, лавозимларни эгаллашнинг беш йиллик муддати даврида ректор буйруғи билан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси комиссияси томонидан ҳар бир ўқув йили якунлари бўйича барча педагог ходимлар фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилади ва баҳоланади.

Қолаверса, тугалланган фан ўқитувчиларининг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним тарзда баҳоланади.

Лойиҳага кўра, педагог ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли ўқув-методик, илмий, тарбиявий ишлари сифати, ўқитган талабаларининг ўзлаштириш даражаси паст бўлган тақдирда, танловни ўтказиш тартибида белгилаб қўйилган муддатдан қатъий назар у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Муҳокамалар шу йилнинг 19 ноябрига қадар давом этади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech