22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Кейинги авлод
26 Сен  2019 583

Ўқув жараёнлари бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти билан ҳамкорликда янги ташаббус амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилади.

Акциядорлик жамияти таркибидаги “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводида тўртта олий таълим муассасасининг тегишли кафедралари филиаллари ташкил этилди.

Президентимизнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетлари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтларининг кафедралари филиаллари ташкил этилди.

Бу ерда талабалар учун амалий ва лаборатория машғулотлари учун хоналар ажратилиб, доска, компьютерлар, видеопроектор, кўргазма материаллар ва жиҳозлар, назорат-ўлчов асбоблари ва бошқа зарур ўқув воситалари билан жиҳозланди. 2019-2020 ўқув йилида ўтиладиган фанлар бўйича ўқув жараёни графиги тасдиқланди ҳамда филиалда дарслар бошлаб юборилди.

Ҳозирда вазирлик томонидан кадрлар тайёрлашда иш берувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида   юртимиздаги бошқа йирик ишлаб чиқарувчилар ва хусусий бизнес вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech