01 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Агросектор
19 Мая  2020 865

Органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича концепция тасдиқланди

 «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

 

Фармон билан Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси ва концепцияни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Фармонга мувофиқ, органик қишлоқ хўжалигига ўтказилган ер участкаларида экинларни жойлаштириш органик стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ амалга оширилади ва экинларни жойлаштиришда давлат аралашувига йўл қўйилмайди.

2020 йил 1 октябрга қадар органик қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тизимларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича «Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Тошкент давлат аграр университетида «Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш» йўналишида мутахассислар тайёрлаш учун ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқилади ва 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу йўналишда талабалар қабул қилиш йўлга қўйилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech