29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27 °C

Хавфсизлик
23 Мая  2020 270

“Ўрикзор” бозорида коронавирус аниқланди

“Ўрикзор” савдо мажмуасида коронавирус инфекцияси аниқланди, бозор вақтинчалик ёпилди.

Кеча“Ўрикзор” савдо мажмуасиМЧЖда 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди.

Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Бозорда эпидемиологик суриштирув ишлари якунланиб, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирлари амалга оширилгач, мажмуа яна ўз фаолиятини давом эттиради.

Кўриниб турибдики, айни кунларда аҳоли орасида ҳамон коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланмоқда. Ушбу ҳолатлардан аён бўляптики, ён атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бу эса ҳар қандай вазиятда ҳам коронавирус юқтириб олишнинг эҳтимолий хавфидан ҳушёр бўлишимизни, эҳтиёт чораларини доимий кўришимизни талаб этади.

‼️Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги халқимиздан, яна бир бор, баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушунмасдан карантин қоидаларига, жумладан, ижтимоий масофани сақлаш, яъни қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилиш, жамоат жойларида тўпланмаслик, айниқса, ёшларни заруратсиз кўчага чиқмаслигини, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, тиббий ниқоб тақиш каби қоидаларга қатъий амал қилишларини, шунингдек, муборак Рамазон ҳайити байрамини уйда, оила даврасида байрамона кайфиятда нишонлашларини сўрайди. Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун жуда муҳим, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech