22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,1 °C

Спорт
9 Янв  2019 1639

Осиё кубоги: Ироқдан иродали ғалаба

Осиё кубоги, кеча ҳам мухлислар ажойиб ўйинлар гувоҳи бўлишди. 8 январь куни иккита учрашув бўлиб ўтди. Биринчи ўйин Д гуруҳи жамоалари Ироқ ва Вьетнам 1-тур ўйинини ўтказди. Мазкур ўйин Ироқ терма жамоасининг 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.

Голлар: Али Фаёз (25, 0:1), Моҳанад Али (35, 1:1), Нгуен Чонг Пхуонг (42, 1:2), Ҳумам Тариқ (59, 2:2), Али Аднан (90, 3:2).

Куннинг иккинчи ўйини “E” гуруҳи жамоалари ўртасида бўлди. Саудия Арабистони терма жамоаси КХДР устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Хатан Бахбри, Муҳаммад Ал Фатил, Салим Ал Давсари, Фахад Ал Мувалладлар муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун терма жамоамиз ушбу мусобақадаги биринчи ўйинини ўтказади. Терма жамоамизга омад тилаймиз.

Бугунги ўйинлар:

           F гуруҳи                                                     ўйин вақти:

Туркманистон – Япония                                         16:00

Ўзбекистон – Уммон                                               18:30

          Е гуруҳи                                                      ўйин вақти:

Қатар – Ливан                                                           21:00  

pv.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech