17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,4 °C

Спорт
25 Янв  2019 1448

Осиё Кубоги. Дастлабки ярим финалчилар маълум бўлди

Кеча Осиё Кубоги чорак финалининг икки учрашуви бўлиб ўтди. Япония Вьетнамга қарши майдонга тушган бўлса, Эрон ва Хитой терма жамоалари ҳам ярим финал масаласини ҳал қилиб олишди.

Биринчи бўлиб Япония ва Вьетнам терма жамоалари майдонга тушишди. Очиғини айтиш керак, Вьетнам терма жамоасини бу босқичгача етиб келади деб ҳеч ким кутмаган эди. Вьетнамликлар бу мусобақада муносиб ўйин кўрсатишди. Кечаги ўйинда японларга ҳам етарлича қаршилик кўрсатишди, фақат омад етишмади холос. 57-дақиқада ҳакам Вьетнам дарвозасига пенальти белгилади. Доан бу вазиятдан унумли фойдаланиб, учрашувдаги ягона голни киритди (1:0) ва японларни ярим финалга олиб чиқди.  

Эрон – Хитой учрашувида эса форслар яққол устунлик қилишди. Чемпионликка давогар сифатида қаралаётган Эрон Хитой дарвозасига учта жавобсиз тўп киритди.

Энди ярим финалда Эрон терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади.

Бугун чорак финалнинг қолган икки ўйини бўлиб ўтади. Унда Жанубий Корея Қатарга қарши майдонга тушса (18:00), Австралия мусобақа мезбони БАА билан куч синашади (21:00).

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech