25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Спорт
30 Янв  2019 880

Осиё Кубоги. Финални Равшан Эрматов бошқаради

Бирлашаган Араб Амирликларида ўтказилаётган футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақаси ҳам якунига етиб бормоқда. Хабарингиз бор 1 февраль куни Қатар ҳамда Япония терма жамоалари иштирокида мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли томони ушбу финал ўйинини бошқариш ҳамюртимиз Равшан Эрматовга ишониб топширилди.

ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тўртинчи ҳакам – Ма Нинг (Хитой).  

 VAR тизимида Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия)лар ишлашади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech