12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,2 °C

Спорт
11 Янв  2019 1515

Осиё кубоги. Иордания муддатидан олдин плей-оффда

Осиё кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари бошланди. Кеча Таиланд терма  жамоаси Баҳрайн устидан кичик, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 58-дақиқасида Чанатип Сонгкрасин томонидан киритилган гол ягоналигича қолди.

10 январь кунги иккинчи ўйин Иордания ва Сурия терма жамоалари иштирокида бўлди. Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Лекин иорданияликларнинг ўйини аста-секин кучайиб, ҳужумлари хавфли тус ола бошлади. Бу эса 27-дақиқага келиб ўз самарасини берди, Муса Сулаймон иорданияликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим якунланиши арфасида Тариқ Хаттаб ҳисобни 2:0 кўрининишига олиб келди.

Ушбу натижадан сўнг, Иордания муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Бугун Австралия термаси Фаластиндан очко оладиган бўлса, у ҳолда Иордания биринчи ўринни нақд қилган бўлади.

Кеча шунингдек, мусобақа мезбони бўлган БАА терма жамоаси 2-турда Ҳиндистон терма жамоаси билан учрашди. 1-турда ҳаммани ҳайрон қолдирган ҳиндистонликлар амирликлар дарвозасига йўл топа олишмади. Тўғри, ўйин тенг курашлар остида ўтди, аммо мезбонлар 2 марта ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, ишончли ғалабага эришди.

Шундай қилиб, БАА вакилларида тўрт очко жамғарган ҳолда А гуруҳида биринчи ўринда бормоқда. Биттадан ғалабага эга бўлган Ҳиндистон ва Таиланд иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган. Бир очкоси бўлган Баҳрайн эса тўртинчи ўринда.

 

Бугунги ўйинлар:

Фаластин – Австралия                                   16:00 

Хитой – Филиппин                                         18:30

Қирғизистон – Жанубий Корея                        21:00

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech