18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Спорт
26 Янв  2019 1436

Осиё Кубоги. Жанубий Корея ва Австралиянинг юриши чорак финалда тўхтади

Кеча чорак финалнинг қолган икки ўйини ҳам ўтказилди. Биринчи учрашувда Қатар терма жамоаси Жанубий Корея билан беллашди ва кутилмаганда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голга Абдулазиз Ҳатим муаллифлик қилди. 79-дақиқада унинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини кореяликлар дарвозабони қайтара олмади. Қатарликлар ярим финалда.

 

Иккинчи учрашувда БАА терма жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби Австралия билан беллашди. Бу учрашувда ҳам мухлислар битта гол кўришди холос. 68-дақиқада австралиялик ҳимоячи тўпни ўз дарвозабонига оширишда хатога йўл қўйди. БАА ҳужумчиси Али Мабхут тўпни эгаллаб олди ва дарвозабонни алдаб ўтиб ўйиндаги ягона голни киритди, 1:0.

Энди мусобақа мезбонлари ярим финалда Қатар билан куч синашади.

Бунгача Япония ва Эрон ярим финал йўлланмасини ҳал қилганди. Бу икки терма жамоа ярим финалда ўзаро ўйнайди.

 

Ярим финал ўйинлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

28 январь

Япония – Эрон (19:00)

29 январь

Қатар – БАА  (19:00)

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech