20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Спорт
21 Янв  2019 772

Осиё Кубоги. Сенсация, Вьетнам чорак финалда  

 

Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасининг нимчорак финал ўйинлари бошланди. Кечанинг ўзида учта учрашув бўлиб ўтди ва дастлабки ўйинда Вьетнам ирода кўрсатиб чорак финалга чиқди.

 

Гап шундаки, гуруҳ босқичида Австралияни ортда қолдирган ҳолда В гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Иордания Д  гуруҳидан учинчи ўрин билан чиққан Вьетнамга қарши ўйинда мағлубиятга учради.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Абдурраҳмон гол киритиб, Иорданияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо иккинчи бўлим бошида Нгуен Конг Фионг вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди, 1:1.

Ўйиннинг асосий вақтида мана шу ҳисоб ўзгармади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 30 дақиқаликда ҳам дарвозаларга тўп киритилмади. Пеналтилар сериясида эса омад вьетнамликлар томонида бўлди. 4:2 ҳисобидаги ғалаба уларни Осиё Кубогида чорак финалнинг илк иштирокчисига айлантирди. Бу жамоа кейинги босқичда, 24  январ куни Япония ва Саудия Арабистони жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Нимчорак финалнинг иккинчи ўйини Хитой ҳамда Таиланд терма жамоалари ўртасида бўлди.

Ўйинда тайландликлар ҳисобни очганди, аммо иккинчи бўлимда хитойликлар 4 дақиқа ичида 2та гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди,2:1. Шундан сўнг икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди, лекин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Хитойликлар чорак финалда.

20 январга белгиланган нимчорак финалнинг учинчи учрашувида Эрон ва Уммон терма жамоалари майдонга тушишди. Ўйин анчайин қизиқарли бошланди. Иккинчи дақиқадаёқ эронликлар дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо уммонлик футболчи пенальтидан унумли фойдалана олмади, тўғрироғи дарвозабон зарбани қайтарди. Шундан сўнг эронликлар вазиятни ўз қўлига олишди. Биринчи бўлимнинг ўзида Жаҳонбахш ва Дежагоҳлар гол киритиб Эронни олдинга олиб чиқди, 2:0. Бу натижа ўйин охиригача сақланиб қолди.

Энди эронликлар чорак финалда Хитойга қарши майдонга тушиб, ярим финал учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз бугун Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши ўйин ўтказади.

Нимчорак финалнинг бугунги ўйинлари:             ўйин вақти;

 

               Япония – Саудия Арабистони                     16:00

 

               Австралия – Ўзбекистон                               19:00

 

               БАА – Қирғизистон                                        22:00

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech