17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Саломатлик
24 Мая  2019 697

Сайёрамизда ҳар 5 дақиқада 50 киши...

ЖССТ инсон ҳаётига яширин таҳдид ҳақида хулоса чиқарган статистикани келтиради.

Бунда гап заҳарли илонлар чақиши ҳақида кетмоқда. CNNнинг хабар беришича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар беш дақиқада бутун дунё бўйлаб ўртача 50 кишини илон чақади. Статистикага кўра, улардан биттаси вафот этади, тўрт нафари эса ногирон бўлиб қолади.

Манба заҳарли илонларга кўп дуч келиш мумкин сайёрадаги нуқталарни ҳам келтиради. Бу Осиё, Африка ва Ўрта Шарқ, Лотин Америкаси. Кариб ороллари, Океания, Европа, АҚШ ва Канадани эътибордан четда қолдирмаган, аммо уларда илон чақиши минглаб миқдорда эмас.

Бундан ташқари, нашр Wellcome Trust хайрия жамғармаси илмий раҳбари Майк Тёрнер сўзларини келтиради, бу зиддизаҳар етишмаслиги ва тиббиёт муассасаларининг, айниқса, чекка ҳудудларда мавжуд эмаслиги ҳақида гапирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech