17 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Туризм
27 Дек  2018 1778

Тошкентдан Хивагача

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Тошкент-Урганч» тезюрар йўловчи поезди йўналишини Хива шаҳрига қадар узайтирди. Байрам арафасидаги бу ўзгариш ички туризмни ривожлантириш мақсадида ҳам амалга оширилди.

 

«Тошкент-Урганч-Хива» йўналишидаги 56-рақамли йўловчи поезди сешанба, жума ва якшанба кунлари «Тошкент-Жанубий» вокзалидан соат 20:30 да жўнайди ва «Урганч» вокзалига 11:24 да етиб келади. Шаҳардан  поезд 11:35 да жўнайди ва Хивага 12:05 да етиб келади.

«Хива-Урганч-Тошкент» йўналишидаги 55-рақамли поезд «Хива» вокзалидан 13:45 да жўнайди ва «Урганч» вокзалига 14:15 да етиб келади. Урганчдан поезд 15:25 да жўнайди ва пойтахтга 6:58 да етиб келади.

Ўз ахборотимиз

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech