25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Маданият
11 Апр  2020 626

«Ўтган кунлар»ни Хитойда ҳам ўқишади

Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи Хитой тилига таржима қилиниб, 2 000 нусхада хитойда чоп этилди.

Маърифатпарвар ижодкор, тенги йўқ истеъдод эгаси, ўзбек романчилигининг отаси Абдулла Қодирий таваллуд кунини Тошкент давлат шарқшунослик институти жамоаси янги хушхабар билан нишонлади.

Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи институтининг доимий ҳамкори бўлган Хитойнинг Ланжоу университети доценти Ди Сяося хоним томонидан хитой тилига таржима қилиниб, 2 000 нусхада хитойда чоп этилди.

Ди Сяося бу машаққатли ишни Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Конфуций институтида Хитой томонидан директор лавозимида ишлаган пайтда ТДШИ «Хитой филологияси» кафедраси устозлари билан ҳамкорликда бошлаган эди. Ди Сяося ўз ишига ниҳоятда талабчан, филология бўйича чуқур билимга эга мутаххассис бўлгани баробарида Ўзбекистонни, ўзбекларни қаттиқ ҳурмат қилгани ҳамда бу ердаги ҳаёти давомида кузатган ва ўрганганлари кўп бўлгани боис бу мураккаб ишни охирига етказди ва китобни чоп этишга муассар бўлди. Бунга у ўзининг икки йиллик умрини бағишлади.

Эндиликда мазкур романни Хитой халқи бемалол ўқиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech