30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Саломатлик
18 Мая  2020 368

Ўткир нафас етишмовчилигидан...

 Коронавирус инфекциясига чалинган бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

 

Самарқандлик фуқаро шу йил 14 майда оғир аҳволда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизган беморда COVID-19 инфекцияси ҳам аниқланган.

Беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Бемор узоқ вақт давомида жигар циррози ташхиси билан даволаниб келган. Бундан ташқари, унда семизлик, анемиянинг оғир даражаси каби қатор ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган.

Клиникада беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган. Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech