10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,6 °C

Саноат
30 Дек  2019 1350

Ўзбекистон нефть ва газ саноати тарихи музейи очилди

«Ўзбекнефтгаз» АК ва «Андижоннефт» АЖ Фарғона вилояти Чимён шаҳрида нефть ва газ саноати тарихи музейини очди.

Айнан шу ерда бир асрдан кўпроқ вақт олдин (1901 йилда) Ўрта Осиё минтақасидаги биринчи нефть қудуғи бурғиланган. 1904 йил май ойида 278 метр чуқурликдан кунига 130 тонна нефть қазиб олиш (саноат миқёсида) бошланган. Кондан 11 йил давомида нефть қазиб олинган.

Чимёнда Ўзбекистонда нефть қазиб чиқаришнинг бошланиши тарихига бағишланган музей ташкил этиш ташаббуси мамлакат тарихий меросининг, саноат тарихи сифатида, ана шу соҳасини келгусида янада ривожлантиришга қаратилган.
Музейнинг Фарғона водийсида яна бир тарихий объектнинг маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ҳам ўзига жалб этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech