20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Инвестициялар
1 Ноя  2019 702

Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми

Бугун B2B форматидаги Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ва бизнес музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирок этди.

Тадбирда Хитойнинг автоматлаштириш тизимлари, электр ва энергетика технологиялари, қишлоқ хўжалиги, механик ва электротехника, аэрокосмик, нефт-кимё ва автомобилсозлик каби соҳаларда фаолият юритадиган 20 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида Хитой делегацияси Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишдилар.

Форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида "В2В" учрашувлари бўлиб ўтди, уларда Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистон ва Хитой корхоналари ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Музокараларда мамлакатимизнинг 100 га яқин тадбиркорлик субъекти иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 март куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон-Хитой савдо ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.

Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида 1016 та корхона фаолият юритмоқда, улардан 116 таси 100% Хитой капитали иштирокидаги корхоналардир.

Сўнги йилларда мамлакатимиздан Хитойга табиий газ, тўқимачилик маҳсулотлари ва этилен полимер етказиб бериш ҳажми ошди. Жумладан, ширин гилос, қуритилган мевалар, гилам каби махсулотларни ўз ичига олган янги турдаги товарлар экспорти йўлга қўйилди. Хусусан, 2018 йилнинг ўзида Хитойга ширин гилоснинг экспорти 500 тоннадан ошди, яшил ловияси 23,281 минг тонна, 26 тонна узум уруғи, 10580 минг тонна майиз ташкил этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech