20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Кейинги авлод
26 Июл  2019 485

2019–2020 ўқув йилидан ОТМларда янги йўналишда мутахассислар тайёрланади

Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (626-сон, 25.07.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби ҳамда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Ушбу муассасаларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни  ташкил қилиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги танлов ўтказади.

Мазкур усулда овқатлантиришни ташкил этиш орқали тежалган маблағ тарбияланувчиларнинг овқатланиш шароитларини яхшилашга йўналтирилади.

Қарорга кўра, 2019–2020 ўқув йилидан ОТМларда умумий квоталар доирасида “Умумий овқатланиш технологияси ва уни ташкил этиш” йўналишида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Мактабгача таълим муассасалари ошпазлари ва ошпаз ёрдамчилари ҳар 3 йилда бир марта соғлом овқатлантириш йўналишида малакасини оширади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech