07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

Спорт
4 Сен  2019 948

Фаластин – Ўзбекистон. Ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди

5 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Фаластинга қарши майдонга тушиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун Фаластин – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда миллий терма жамоамиз устози Эктор Купер билан биргаликда Фаррух Сайфиев иштирок этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилади.

– Биринчи ўйин ҳамиша жуда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, саралаш ўйинларини 3 очко билан бошлаш жуда-жуда муҳим. Ўтказилган йиғин давомида мазкур ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришга ҳаракат қилдик. Ўйлашимча, бир қатор жиҳатлардаги камчиликларни яхшилай олдик. Мазкур ўйиндан ижобий натижа кутяпман.

Яна шуни алоҳида қайд этишим лозимки, гуруҳдаги ҳар бир рақиб – жиддий жамоа. Ҳар бир ўйинга жуда жиддий тайёргарлик кўришимиз талаб этилади. Лекин эртанги учрашувда фақат 3 очкони кўзлаган ҳолда майдонга чиқишимизни айта оламан.

Мақсадимиз – гуруҳда биринчи бўлиш. Бунинг учун биринчи галда ўз ўйинимизни яхшилашимиз, ўз ўйинимизни намойиш эта олишимиз лозим. Шунда рақиб зарур бўлса, бизнинг ўйинимизга қараб ҳаракат қилишга мажбур бўлади.

Жаҳон чемпионатига йўл олишимиз учун биринчи навбатда бутун жамоамиз бирлаша олиши ҳамда ўз кучимизга ишона олишимиз талаб этилади. Яъни ҳар бир футболчи олдинга қўйилган мақсадга эришишимизга ишона олса, шунда биз албатта ўз фалсафамиз бўйича давом этамиз ва якунда мақсадимизга эриша оламиз. Тўғри, Ўзбекистон ҳали мундиалга йўл ола билмаган. Лекин имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Бу гал биз мақсадга эришишимиз имкони бор. Фақат таркибдаги ҳамма ўз кучимизга ишона билиши лозим.

Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ўзига хос сири ёки беркитадиган жиҳати йўқ. Бунинг учун жамоа ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги ҳамда битта мақсад сари интилиши зарур, – деди Эктор Купер. 

– Фаластин терма жамоаси охирги пайтларда анча яхши ўйин намойиш этяпти.  Лекин бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Биз 3 очко учун майдонга тушамиз.  Ҳудо хоҳласа, уйга ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз, – деди Фаррух Сайфиев.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech