24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Хавфсизлик
19 Июл  2019 510

Каттақўрғонда 33 ёшли шахс ўз акасини уриб ўлдирди

17 июль куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи ака-укалар ўртасида келиб чиққан жанжал натижасида ука ўз акасини уриб ўлдирди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Гап шундаки, 33 ёшли У.Т. Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Маржона” ошхонасида акаси 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.Т. акаси О.Т.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. У.Т.ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech