29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Мамлакатимизда
7 Апр  2020 1211

Ўз-ўзимизни алдамайлик

Велосипедда сайр қилиш учун баҳона топилади: бизни алдамоқчи бўлиб, ўзингизни алдамоқдасиз.

Фотосурат: iiv.uz.

Бугунги кундан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Миллий гвардия хизматчилари билан ҳамкорликда мажбурий ўзини яккалаш талабига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича жиддий ишларни амалга оширишмоқдалар. Бунга жавобан эса шаҳар аҳолиси ижтимоий тармоқлардаги постлар, шарҳлар ва шахсий хабарлар орқали давлат идоралари саҳифаларига норозилик билан мурожаат қилмоқдалар. Кимдир ходим билан келишмовчилик чиқариб, у томонидан қўлланилган чоралардан норози, бошқа биров велосипеди жарима майдончасига жойлаштирилганидан норози. Кўпинча бу каби ҳолатга тўхтатилган фуқаронинг ўзини тутиши, қаерга йўлланаётганлиги ҳақидаги саволларга хотиржамлик билан жавоб бермаслиги сабаб бўлади.  

Тавсияларни менсимаган шаҳар аҳолиси мажбурий талаблар чиқарилишига ўзлари сабабчи бўлишди. Барчага эслатиб ўтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194 ва 194-1 моддаларига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимининг ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Велосипедда ҳаракатланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузишлари учун ҳам жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида унутмасликлари зарур.

Ҳурматли дўстлар! Сиз хоҳлаган нарсангизга — юз бераётган ҳолат ёлғонлигига, сиз соғ-саломат эканлигингизга ва сизга ҳеч нарса таҳдид солмаслигига ишонишингиз мумкин. Аммо, одатий ҳаёт тарзингизни давом эттирмоқчи бўлиб, дори ёки озиқ-овқат баҳонаси билан велосипедда сайр қилиб сиз авваламбор ўзингизни алдаган, ўзингизга ва атрофдагиларингизга хоинлик қилган бўласиз.

Карантин охирги касал қайд этилганидан икки ҳафта ўтгач тугайди. Шаҳарда сайр қилган ҳолда сиз ўз ҳаракатларингиз билан карантин тугайдиган кунни узоқлаштирмоқдасиз. Уйда қолинг, юзаки норозилигингизни ва қоидаларга бўлган бачкана эътирозларингизни ҳам уйда қолдиринг. Биз барча кучларни жамлаган ҳолда карантинни тезроқ тугаши учун ҳаракат қилмоқдамиз, бу ишда эса пойтахтда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ақл билан иш тутиши қўл келади. Онгини ишга солишга тайёр бўлмаганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар ишга солинади, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech