13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Хавфсизлик
23 Июл  2020 483

Ўз вақтида етиб келди

Икки нафар фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди.

Тошкент вилояти Тошкент тумани Бунёдкор маҳалласи Янги зарбулоқ кўчасида яшовчи фуқаро ўз хонадонининг дарвозаси яқинида қурилган оқава сув учун мўлжалланган чуқурлиги 6 метрдан ортиқ бўлган қудуққа унинг ичидаги ёғочларни олиб чиқиш учун тушган.

Қудуқ тубида кислород етарли бўлмаганлиги сабабли унинг аҳволи кутилмаганда ёмонлашиб қолади. Унга ёрдам бериш учун тушган иккинчи фуқаро ҳам қисқа вақтда шу ҳолатга тушди.

Шу вақт қудуқ ичидан ёрдам сўраб келаётган овозни эшитган фуқаронинг ўғли Қутқарув хизматига қўнғироқ қилади.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган қутқарувчилар қудуқ ичида ҳушини йўқотаёзган икки нафар фуқарони юқорига олиб чиқиб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатди.

Шу тариқа икки нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech