25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Саломатлик
10 Апр  2020 314

Ўз яшаш манзилларига кузатиб қўйилди

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон» чегара пости орқали Қирғизистон Республикасидан келган ватандошларимиз кутиб олинган.

26 март куни Қувасой шаҳридаги «Ўзбекистон» чегара постида Қирғизистон Республикасининг Қизилқия шаҳридан келган 67 нафар мамлакатимиз фуқаролари кутиб олинди.

Бир нафар фуқаронинг тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига юборилган ва қолган 66 нафар фуқаролар Қувасой шаҳридаги «Кварц» АЖга қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилиб, тўлиқ тиббий кузатувга олинган эди.

Икки ҳафта давомида тиббий кузатувда бўлган фуқароларда таҳлиллар ўтказилиб, коронавирус инфекцияси аниқланмади. Бугун улар ўз яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, куни кеча Таиланднинг Бангкок шаҳридан чартер рейс орқали Фарғонага олиб келиниб, Риштон туманидаги «Ёшлик» соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилган 256 нафар мамлакатимиз фуқаролари ҳам ўз уйларига кузатиб қўйилди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech