26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Халқаро ҳамкорлик
12 Мая  2020 359

Ўзаро келишилган қарорлар қабул қилинди

МДҲ иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

2020 йил 12 майида Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан биринчи марта видеоконференцалоқа режимида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислик қилди.

Мажлис ишида Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Зограб Мнатсаканян, Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей, Молдова Республикаси Ташқи ишлар ва Европа интегратсияси вазири Олег Тсуля, Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедяров, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этдилар.

Мажлис иштирокчилари фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини табрикладилар. Ҳамдўстлик давлатлари халқларининг фашизмга қарши курашдаги метиндек бардоши ва мислсиз иродаси эътироф этилди.

Ҳамдўстлик ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари халқаро кун тартибининг ва МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, халқаро ва минтақавий ишларда ташкилот роли ва ўрнининг ҳолати, уни кучайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар, шунингдек қатор ташкилий масалаларни муҳокама қилдилар.

Томонлар карантин чекловлари шароитида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги барча мавжуд ва йўлга қўйилган ҳамкорлик механизмларини сақлаб қолишнинг, ҳамда МДҲ эркин савдо ҳудудининг тўлақонли ишлашини таъминлашнинг муҳимлигини қайд этдилар.

Делегациялар раҳбарлари коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш долзарблигини таъкидладилар.

Иштирокчилар МДҲ ТИВКнинг кейинги мажлисини октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон томони таклифини қўллаб-қувватладилар.

Мажлис якунларига кўра ҳамкорликнинг турли йўналишларида 11 та ҳужжат имзоланди, кун тартибининг барча масалалари бўйича ўзаро келишилган қарорлар қабул қилинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech