18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,9 °C

Энергетика
2 Фев  2019 2052

Ўзбекенерго: «Биз қиш мавсумида Тожикистонга электр энергияси етказаётганимиз йўқ»

«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ОАВларининг қишки мавсумда Тожикистон билан электр олди-сотдиси тўғрисидаги хабарларини рад этди. Бу ҳақда компания маълум қилди.

Аввалроқ Конибодом шаҳри, Спитамен тумани ва Сўғд вилоятининг чегарадош аҳоли пунктлари Ўзбекистондан суткасига 3 миллион киловатт-соат электр энергияси олаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзбекэнерго» 2018 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон қиш мавсуми учун электр олди-сотдиси бўйича шартнома имзоламаганлигини таъкидлади.

– Қишда электр энергияси етказиш бўйича Тожикистон билан шартнома тузилган эмас, – дея аниқлик киритди «Ўзбекэнерго» АЖ. – Ўтган ёзда апрелдан октябрга қадар Тожикистон энергия тизимидан Сурхондарё вилоятига 1,5 миллиард кВт/с атрофида электр олганмиз. Ўзбекистон, ўз навбатида, Сўғд вилоятига электр энергиясини етказган. Шундан сўнг шартнома бўйича ўртадаги фарқ тўланган. Қишда электр узатиш линиялари ўчирилади, чунки ҳозирги пайтда Тожикистон энергия тизимларини Марказий Осиё энергия тизимлари билан синхронлаштириш лойиҳаси амалга оширилмаган.

 

Ўз мухбиримиз

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech