24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Ўзбекистон элчиси Испания қиролига ишонч ёрлиғини топширди

2019 йилнинг 16 январида Мадридда Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Жаҳонгир Ғаниевнинг Испания қироли Филипп VI га ишонч ёрлиғини топшириш расмий маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон-Испания муносабатларининг долзарб томонлари муҳокама қилинди, дея хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғи монарх ўзаро ишонч, иккиёқлама ва халқаро кун тартибидаги асосий масалалар  бўйича позицияларнинг яқинлиги ва ўхшашлигига юксак баҳо берди. У Остона шаҳрида бўлиб ўтган «ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мамлакатларимиз ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликни келгусида янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш муҳокама этилган учрашувига алоҳида тўхталди.

Учрашув сўнггида Испания қироли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, самимий тилакларини етказишни сўради.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech