21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Спорт
10 Сен  2019 296

Ўзбекистон Эронни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

Кеча футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ Токио-2020 Олимпия
ўйинлари саралаш босқичига тайёргарлик доирасида Эрон ОТЖга қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди.

Дастлабки ўйиндан тегишли хулоса чиқариб олган футболчиларимиз бу гал рақибга деярли имконият қолдирмай йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Олимпия терма жамоамиздан голларнинг 3 тасига Бобир Абдихолиқов муаллифлик қилган бўлса, 4-голни Жасур Яхшибоев рақиблар дарвозасига киритди. Эронликлардан ягона жавоб голини Мехди Гойеди киритди.

Эслатиб ўтамиз, 4 кун муқаддам кечган дастлабки ўртоқлик ўйинида ҳамюртларимиз кичик 1:0 ҳисобида зафар қучган эдилар.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech