29 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,9 °C

Мамлакатимизда
25 Мар  2020 243

Ўзбекистон фуқаролари Туркиядан олиб келинди

Бугун эрта тонгда “Истанбул – Фарғона” авиарейси орқали олиб келинган 244 нафар Ўзбекистон фуқаролари карантинга олинди.

Мазкур чартер рейс билан олиб келинган йўловчилар Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа” сиҳатгоҳига жойлаштирилди. Уларнинг 113 нафари эркак, 118 нафари аёл, 13 нафари вояга етмаган фуқаролардан иборат. Ҳозирги кунда ушбу муассасада жойлаштирилганларни барчасини соғлиги тиббиёт ходимлари томонидан белгиланган тартибда назоратга олинган. Ушбу фуқаролар учун зарур санитар-гигиеник воситалар жамланмаси тайёрланиб, ҳар бир фуқарога тарқатилган. Карантинга олинган фуқароларни 14 кун давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида муассаса бадиий китоблар ва спорт анжомлари билан таъминланган.

–Аэропортда жуда кўп давлатларнинг фуқароларини қийналиб, ўз юртига етолмаётганини кўрдик, – дейди Андижон вилоятидан Муяссар Рўзиева. – Давлатимиз раҳбари хорижда қолган биз каби фуқароларга катта ёрдам кўрсатиб, оғир кунда мадад бўлди. Барчамиз бундай касалликни тезроқ йўқолиши учун дуолар қилмоқдамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech