18 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,4 °C

Биласизми?
12 Янв  2020 449

Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида юқорилади

Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit ташкилоти 2019 йил учун “ Global oziq-ovqat xavfsizligi ” индекси (GFSI) бўйича ҳисоботини чоп этди. Ҳисоботга кўра, индексдан 2018 йилдаги каби 2019 йилда ҳам 113 та мамлакат ўрин олди.

GFSI учта асосий тоифа (компонент)дан ташкил топди: (1) Озиқ-овқат маҳсулотларининг мақбуллиги ва истеъмоли, (2) Озиқ овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ва етарлилиги ҳамда (3) Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлиги даражаси.

Умуман олганда, 87 мамлакат ўзининг кўрсаткичларини яхшилаган бўлса, 18 та давлатда озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси пасайган ҳамда 8 та мамлакатда жорий ҳолат ўзгаришларсиз қолган.

Ўзекистон дунёда якуний 71-ўринни эгаллаб, 2018 йилга нисбатан 9 поғонага кўтарилди ва ўзининг кўрсаткичларини яхшилаган, деб хабар қилади Молия вазирлиги матбуот хизмати. Ўрта Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон (48-ўрин) ва Тожикистон (93-ўрин) ҳам ушбу индексда кўтарилган.

GFSI нинг баҳолаш методологияси шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда энг катта ижобий ўзгаришлар шаҳарларнинг озиқ-овқат оқимини ўзлаштириш қобилияти, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт тарифлар каби кўрсаткичларда кузатилди. Бироқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзгарувчанлиги, қишлоқ хўжалигини тадқиқ қилиш учун сарфланадиган давлат харажатлари ва озиқ-овқатнинг ўртача нархидаги ўзгаришлар каби кўрсаткичларда аҳамиятсиз пасайиш кузатилди.

Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси томонидан юритилади, аввал DowDuPont таркибига кирган Америка компанияси “Corteva Agriscience” томонидан қўллаб-қувватланган. Тадқиқот 2012 йилдан бери олиб борилмоқда ва ҳозирги вақтда дунёнинг турли мамлакатларидаги озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолатининг энг тўлиқ тўпламини акс эттиради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech