09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,1 °C

Ўзбекистон “иқтисодий эркинлик” индексида 26 поғона кўтарилди

АҚШнинг The Heritage Foundation ташкилоти томонидан юритиладиган “Иқтисодий эркинлик” индексининг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади. Мамлакатимиз ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 26 поғона юқорилаб, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида энг жадал ўсишни қайд этди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, мазкур индекс хорижий инвесторлар томонидан доимий равишда кузатилиб борилади ва республиканинг индексдаги ўрни юқорилаши тадбиркорлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатиб, тўғридан-тўғри инвестициялар оқими ошишига хизмат қилади.

“Иқтисодий эркинлик” индекси тўртта асосий йўналиш бўйича 12 та таркибий кўрсаткичдан ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон инвестициялар эркинлиги бўйича 20,0 балл (+10 балл), молиявий эркинликда 20,0 балл (+10 балл), мулкчилик ҳуқуқи бўйича 59,1 балл (+9,3 балл) натижага эришган. Таҳлиллар суд фаолияти самарадорлиги, фискал саломатлик, бизнес, монетар ва меҳнат бозори эркинликлари бўйича ҳали кўп ишлар қилиш зарурлигини кўрсатиб турибди.

The Heritage Foundation иқтисодий таҳлил маркази томонидан 180 та давлатнинг “Иқтисодий эркинлик” индекси 1995 йилдан буён эълон қилиниб келинади.

Рауф  НУРУЛЛАЕВ

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech