20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,9 °C

Мамлакатимизда
27 Июн  2019 457

“Ўзбекистон” метро бекатида ҳушини йўқотган йўловчи поезд рельсларига йиқилиб тушди

26 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда “Ўзбекистон” метро бекатида платформанинг четида турган пайтида ўзини ноҳуш сезган йўловчи темир йўл изларига тушиб кетган, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.  

Станция ходимлари унга биринчи ёрдам кўрсатдилар. Наманган вилояти Косонсой туманида 1994 йилда туғилган Х.М. йиқилиш натижасида жиддий бўлмаган жароҳат олган, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг харакат жадвалига тасир кўрсатмаган, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech