20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Туризм
23 Окт  2019 588

Ўзбекистон мусулмон аёл сайёҳлар учун энг қулай мамлакатлар ўнталигидан жой олди

Сингапурда ўтказилаган “Halal in Travel Asia” саммитида мусулмон аёллар саёҳатига оид “Muslim Women in Travel 2019” ҳисоботи эълон қилинди, деб хабар қилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

“Mastercard” молия ташкилоти ва “CrescentRating” агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида хавфсизлик ва диний бағрикенглик бўйича юқори ўринни забт этган мамлакатлар ўнталигидан жой олган. Ҳисоботга кўра, мусулмон аёллар саёҳати жаҳон туризм бозорида энг тез ривожланаётган сегментлардан ҳисобланади. Мусулмон ўлкалардаги аёлларнинг даромадлари ошиб бораётгани ва уларнинг таълим даражаси юқори эканлиги уларни саёҳатга чиқишга ундамоқда, дейилади ҳисоботда. Ҳисоботда Ўзбекистоннинг мазкур йўналишда олиб бораётган ишлари ҳақида алоҳида маълумотлар тақдим этилган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққуловнинг таъкидлашича, зиёрат туризми Ўзбекистонда туризмнинг истиқболли турларидан ҳисобланади. Мамлакатга келаётган сайёҳлар орасида мусулмон сайёҳлар сони аввалги йилга қараганда сезиларли даражада ошгани билан ажралиб туради. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech