18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32 °C

Халқаро муносабатлар
30 Апр  2019 1150
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Япония Императорига мактуб йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония Императори Акихитога мактуб йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Император Акихитонинг “Хэйсей” деб ном олган ҳукмронлик даври улкан муваффақиятлари билан бутун дунёга танилганини, бу даврда Япония мустаҳкам тинчлик ва ҳар томонлама тараққиётга эришгани, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар қаторига киргани, глобал жараёнлардаги нуфузи ва роли салмоқли даражада юксалганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императорига Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, ҳурмат ва ишонч асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган шахсий эътибори ва кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech