22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Мамлакатимизда
12 Июл  2019 616

1 сентябрдан “O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади

“O‘zbekiston tarixi” телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4390-сон, 11.07.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан “O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади.

Қарор билан телеканалнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.

Унга мувофиқ, телеканалнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг кўҳна ва бой тарихи, халқимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган илмий, маданий ва маънавий ҳиссаси ҳақида мамлакатимиз аҳолисини, чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech