15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Спорт
21 Окт  2019 396

Ўзбекистон терма жамоаси қирғизистонлик футболчиларга қарши майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 ноябрь куни Тошкентда Қирғизистон миллий термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар қилади GoSport.uz интернет-нашри.

Ушбу учрашув Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўташи айтилмоқда. Ўртоқлик ўйини “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг ўртасида терма жамоа ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги энг муҳим учрашувлардан бирини Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўтказади. Бу учрашув ҳам “Пахтакор” стадионида ўтказилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech