18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг Уммондаги музокаралари тўғрисида

2019 йилнинг 3 март куни амалий ташриф билан Қатарга йўл олган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Маскат шаҳрининг халқаро аэропортида қисқа муддатли транзит тўхтовини амалга оширди ва у ерда Уммон Султонлиги Ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алави билан учрашув ўтказди.

 

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон транспорт коридори бўйича келишувлар аҳамияти таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech