27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Ўзбекистон усули жаҳон нигоҳида

«Guardian» COVID-19»га қарши кураш бўйича Ўзбекистоннинг усулига эътибор қаратди.

«Guardian»нинг ёзишича, Буюк Британияда коронавирусга қарши потенциал дориларнинг кенг миқёсли синови бошланди. Улар мамлакат бўйлаб «COVID-19»га чалинган минг кишида қўллаб кўрилади.

Бу «Қайта тиклаш» деб номланган лойиҳа доирасидаги тест жараёни бўлиб, умуман, лойиҳанинг ўзи Миллий соғлиқни сақлаш хизмати таркибига кирувчи 165 касалхонада беш мингдан зиёд беморни қамраб олади. Олимлар бир неча ҳафта ичида дастлабки натижаларни олиш ниятида.

Мана шу хабарнинг бир жойи алоҳида эътиборни тортди. «Британиялик мутахассислар инфекцияга қарши курашда коронавирус билан касалланиб, тузалган одамларнинг қон плазмасидан фойдаланиш вариантини кўриб чиқмоқдалар», дейилади унда. Билсангиз, бу усулга илк бор Ўзбекистонда мурожаат қилинган ва ҳозирда мамлакатимиз клиникаларида ундан кенг фойдаланиш бўйича қизғин жараён кетмоқда.

Республикамиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари қайд этганидек, «COVID-19» инфекциясига чалиниб, соғайган беморлар қон зардобида вирусга қарши иммун таначалар пайдо бўлади ҳамда улар вируснинг ўлимига олиб келади. Зардоб хасталик оғир кечаётган ёки узоқ давом этаётган беморларга вирусни тезроқ ва осонроқ енгиш учун қўшимча курашиш манбаи бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, бир неча кун аввал англиялик мутахассислар юртимиз шифокорлари билан видеоконференц шаклида учрашув ўтказиб, айнан шу тажриба ҳақида фикр алмашганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech