23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Спорт
28 Мая  2019 718

Ўзбекистон ва Сурия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви вақти ўзгарди

Хабарингиз бор жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Учрашув бошланиш вақти аввалига 11 июнь куни соат 20:30га белгиланганди. Аммо кейинчалик Сурия терма жамоасининг илтимосига кўра соат 18:30га кўчирилди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Сабаби Сурия терма жамоаси ортга қайтиш чипталарини алмаштирди. Улар ўша куннинг ўзида ярим тундаги рейс билан ватанларига қайтадиган бўлишди. Шу сабабли самолётга кеч қолмаслик учун ўйинни эртароқ ўтказишни сўраб мурожаат қилишди. Уларнинг бу мурожаати ЎФА томонидан ижобий ҳал қилинди.
Шу куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Наманганда Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. “Спорт ТВ” 11 июнь куни бўлиб ўтадиган ҳар иккала ўйинни жонли трансляция қилишни режалаштиргани учун Ўзбекистон ОТЖ - Миср ОТЖ ўйинининг бошланиш вақти соат 20:30га кўчирилди.  Шу тариқа мухлислар ҳар иккала ўйинни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech