15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,4 °C

Халқаро муносабатлар
12 Авг  2019 463
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали сўзлашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 август куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари қутлуғ Қурбон ҳайити муносабати билан бир-бирларини ҳамда азалий қардош халқларимизни қизғин қутлаб, энг эзгу ва самимий тилакларини изҳор этдилар.

Президентлар сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, биродарлик, стратегик шериклик тамойилларига асосланган алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан таъкидладилар. 

Мулоқот чоғида жорий йил 5-6 август кунлари Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ҳамраислигида бўлиб ўтган Стратегияни режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши натижаларини ҳамда Туркиянинг дунёдаги элчиларининг ўн биринчи конференциясида Ўзбекистон делегациясининг фахрий меҳмон сифатидаги иштирокини юқори баҳоланди.

Президентлар раислигида бўлиб ўтадиган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилишига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда турли йўналишларда имзоланган битим ва лойиҳалар, эришилган ўзаро манфаатли келишувларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича томонларнинг интилиши қатъий ва муштарак эканлиги таъкидланди.

Дўстона ва очиқ руҳда кечган мулоқотда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак икки томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech