22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Спорт
13 Мая  2019 908

Ўзбекистон ва Туркманистон Миллий олимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун пойтахтимиздаги «Miran International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Туркманистон Миллий олимпия қўмиталари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Мазкур меморандум Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ва Туркманистон МОҚ Бош котиби Азат Муратов томонидан имзоланди.

Меморандумга асосан, томонлар ўртасида дўстона ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, кўпгина спорт турлари бўйича икки мамлакат терма жамоалари ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш, мураббийлар малакасини ошириш, ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech