23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,2 °C

Мамлакатимизда
4 Янв  2019 961

Ўзбекистонда 13 та янги масжид очилди, 39 таси янгидан қурилди

Якунига етган йилни сарҳисоб этиш, иш фаолиятни таҳлил қилиш, режалар тузиб, бошланган йил учун мустаҳкам пойдевор тайёрлаш яхши анъанага айланган. Ҳар бир йилнинг ўзига хос номда аталиши эса давлатимиз тараққиётининг муҳим асоси бўлмоқда.

Юртбошимизнинг диний-маърифий соҳани такомиллаштириш тўғрисидаги бир қатор фармон ва қарорлари асосида:

– Халқаро ислом академияси таъсис этилди;

– Халқаро Ислом цивилизация маркази ташкил этилди;

– “Вақф” хайрия жамоат фонди тузилди;

– Ҳадис илми мактаби номли олий диний таълим муассаси иш бошлади;

– масжид-мадрасаларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир қатор имтиёз ва енгилликлар берилди;

– 13 та янги масжид очилди, 39 таси янгидан қурилди, 100 га яқини капитал таъмирланди;

– Ҳаж қилувчилар сони 7200 дан ошди, умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин бўлди;

– Рамазон ойида 1149 та масжидда хатми Қуръон ўтказилди;

– “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” курслари ташкил этилди, бундан элу халқимиз жуда ҳам мамнун бўлди.

Диний соҳада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни бутун дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда диний эркинлик йўлидаги ишларни тан олди. БМТ сессиясида Ўзбекистон ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Юртимиз уламолари халқаро анжуманларда муносиб иштирок этди. Саудия Арабистони, Франция, Испания, Россия, Туркия ва бошқа кўплаб давлатлар мезбонлик қилган нуфузли халқаро тадбирларда ўзбекистонлик вакиллар муваффақиятли қатнашди.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда жамиятни ижтимоий ривожлантириш лойиҳаларини ҳам ҳаётга тадбиқ этишни ўз олдига мақсад қилган. Сармоядорлар билан ҳам ҳамкорлик ўрнатишни назарда тутган.

Меҳрангиз Усмонова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech