23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Мамлакатимизда
11 Фев  2019 1519

Ўзбекистонда бу ҳафта қандай об-ҳаво кутилмоқда

12 февралда мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг жанубида нам ҳаво массаларининг кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари 5-7 даража, кундузи 14-17 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

13-14 феврал кунлари республикамиз илиқ ҳаво массалари таъсири остида бўлади, сўнг Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 февраль кундуз куни ҳаво ҳарорати 
5-10 даражагача пасаяди.

15 февралда ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-3, кундузи 7-12 даражани ташкил этади.

16 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10-15 даражагача кўтарилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech