27 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,9 °C

Мамлакатимизда
16 Янв  2020 485

Ўзбекистонда ҳақоратни декриминализация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Ўзбекистонда туҳмат учун жазони енгилаштириш ва ҳақоратни жиноий жавобгарликдан маъмурий жавобгарликка ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган ҳужжат муҳокама учун қонун лойиҳалари порталида эълон қилинган.

Қонун лойиҳаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ Жиноят кодексидан туҳмат учун бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш санкцияси олиб ташланади.

Туҳмат (139-модда), жумладан интернетдаги, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 дан 400 баравари миқдоридаги жарима ёки 300 дан 360 соатгача мажбурий жамоат иши билан жазоланади. Оғир оқибатларга олиб келувчи туҳмат хавфли рецидивист томонидан ёки ғаразгўйлик ва бошқа паст ниятларда содир этилса, БҲМнинг 400 дан 500 баравари миқдоридаги жарима ёки 300 дан 360 соатгача мажбурий жамоат иши жазоси назарда тутилган. 

Қонун лойиҳасига мувофиқ ҳақорат (140-модда) шунингдек, тармоқлардаги, декриминализация қилинади ва Жиноят кодексидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтказилади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 400 дан 600 баравари миқдоридаги жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари кўзда тутилган. Аввал ҳақорат учун бир йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш белгиланган эди.

«Туҳмат» ва «Ҳақорат» моддалари бўйича қўзғатилган энг шов-шувли жиноий иш сураткаш Умида Аҳмедованинг иши бўлганди. 2010 йилда у этнографик фотоальбом ҳамда “Эркаклар ва аёллар: расм-русум ва маросимларда” ва “Бокиралик юки” ҳужжатли фильмлари учун айбланганди. Бу асарлар, прокуратуранинг фикрича, ўзбек халқига туҳмат қилади ва унинг қадр-қимматини ҳақоратлайди. Аҳмедова айбдор деб топилган, бироқ унга нисбатан амнистия тўғрисидаги фармон қўлланилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech