26 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Саломатлик
20 Мар  2019 644

Ўзбекистонда илк бор шифокорлар ўртасида халқаро турнир ўтказилади

Ушбу турнир Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан ўтказилмоқда.

“Doctors Community Cup – Tashkent – 2019” халқаро турнири соғлиқни сақлаш муассасалари тиббиёт ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шифокорлар ўртасида миллионлар ўйини бўлган футболни оммалаштириш, дунё ҳамжамияти шифокорлари ўртасида юртимиз шифокорларининг обрўси ва имиджини ошириш, чет эллик шифокорларга юртимизнинг диққатга сазовор жойлари ва туристик салоҳиятини намойиш қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Мусобақа регламентига асосан, ўйинларда 25 ёшдан катта бўлган, мутахассислиги ва фуқаролигидан қатъи назар, шифокорлик дипломига эга бўлган ходимлар иштирок этади. Турнирда Ўзбекистон терма жамоасидан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белорусь, Украина терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Бундан ташқари, турнирга Францияда жойлашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ходимлари Олимпия ўйинлари ассоциацияси вакили Гийом Гассенд ҳам таклиф этилган.

Айтиш жоизки, Россия жамоаси 40 ва ундан катта ёшдаги шифокорлар билан юртимизга ташриф буюради. Шу сабабли ҳам мазкур ёш тоифасида Ўзбекистон-2 терма жамоаси ҳам иштирок этади. Шу тариқа нуфузли мусобақада жами 8 та жамоа қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг тантанали очилиш ва қуръа ташлаш маросими 25 март куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Белорусь ва Украина жамоалари 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро курашади. Ўйинлар 11.00 ва 14.00да пойтахтимиздаги “Миллий ” ва “Жар” стадионларида ўтказилади. Россия ва Ўзбекистон-2 терма жамоалари эса гуруҳ баҳсларида иштирок этмайди. 29 март куни Плей-Офф ўйинлари, 30 март куни мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади. Турнирнинг тантанали ёпилиш маросими соат 17.00 да бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида меҳмон жамоаларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳатини ташкил қилиш орқали уларга юртимизнинг туристик салоҳияти ва имкониятларини кенг намойиш қилиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech